Эркин иқтисодий зонада нефть-кимё кластери барпо этилмоқда
“Ғиждувон” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар сони яна биттага кўпаймоқда. Мазкур иқтисодий зона учун Тўдакўл массивидан ажратилган ҳудудда Ўзбекистон ва Эрон давлатлари ҳамкорлигида “Petrochem sepehr” қўшма корхонаси фаолияти йўлга қўйиляпти.
Бир неча бизнес лойиҳани қамраб олган ушбу корхона амалда нефть-кимё кластери тариқасида ишлаши кутиляпти. Унинг умумий лойиҳа қиймати 274 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Янги корхонада кимёвий усул билан пентан, гексан, бензол каби жами 13 турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
“Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси масъулларининг билдиришича, йирик лойиҳа шарофати билан йилига 240 миллион АҚШ долларига тенг нефть-кимё маҳсулотлари тайёрлаш ва унинг салмоқли қисмини экспортга йўналтириш мумкин бўлади. Кластер импорт ўрнини босадиган маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариши нуқтаи назаридан ҳам аҳамиятли. Қолаверса, у янги иш ўринлари яратиш имконини беради. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, корхонада салкам 600 нафар малакали мутахассис ва ишчиларнинг меҳнат қилиши назарда тутилган.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги тегишли Фармони асосида ташкил этилган ушбу эркин иқтисодий зона учун нафақат Ғиждувон, балки Бухоро, Когон, Ромитан ва Қоровулбозор туманларидан ҳам ер майдони ажратилган.
Истам ИБРОҲИМОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг