Эндиликда лотерея ва букмекерлик лицензия асосида амалга оширилади
2025 йил 17 апрелда қабул қилинган қонун билан лотерея, букмекерлик ва интернет орқали таваккалчиликка асосланган ўйинлар фаолияти лицензия асосида амалга ошириладиган фаолиятлар қаторига киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Унга кўра, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига капитал бозори, суғурта бозори ва лотереяларни тартибга солиш бўйича ваколатлар юклатилди. Шунингдек, «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонунга ҳам ўзгартиш киритилиб, суғурта ташкилотлари раҳбарияти ва мулкдорларининг ишчанлик обрўсига қўйиладиган талаблар белгиланди.
Ушбу ўзгаришлар Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун [ЎРҚ-1057-сон] билан жорий этилди.
Мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Таъкидлаш жоиз, декабрь ойида Ўзбекистонда қимор ўйинлари, лотерея ва букмекерлик фаолиятини ташкил этиш учун талаб ва шартлар тасдиқланганди. Ташкилотчилар учун лицензия муддати 5 йил этиб белгилан бўлиб, уларнинг устав капитали камида 56,25 миллиард сўм бўлиши керак.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг