Эндиликда алкоголь, пиво, вино, тамаки маҳсулотлари ва никотин мосламалари учун чегирмалар қўлланилмайди
Чакана савдодаги акция ва чегирмалар учун янги ҳуқуқий тартиб жорий қилинди. Бу ҳақида «Рақобат қўмитаси» хабар берди.
Унда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига кўра чакана савдода акция ва чегирмаларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ва давлат назоратини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари»га чакана савдо қилишда товарларга рағбатлантирувчи акция ва чегирмалар қўллаш тартиби ҳамда уларни қўллаш бўйича талабларни бузганлик учун жавобгарлик чоралари қўлланилиши бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Мазкур қарорга кўра, мазкур савдо қоидалари «рағбатлантирувчи акция», «нархнома», «чегирма нарх» ва «чегирма нархгача» каби тушунчалари билан тўлдирилди.
Шунингдек, сотувчи истеъмолчиларнинг қизиқишини ошириш, сотувни кўпайтириш ёки бошқа мақсадларда ўзи реализация қилаётган товарларга нисбатан рағбатлантирувчи акция ёки чегирмалар қўллаши мумкин, аммо алкоголь, пиво, вино, тамаки маҳсулотлари ва никотин мосламалари бундан мустасно.
Чегирма эълон қилинганда қуйидаги талаблар белгиланган:
- Аввалги нарх — охирги 30 кун ичидаги энг паст нарх бўлиши шарт. (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно);
- Акциядаги нарх одатдаги нархдан катта шрифтда ёзилиши мумкин эмаслиги (агар нархнома мавжуд бўлса);
- Нарх сунъий равишда кўтарилиб, кейин туширилиб чегирма сифатида кўрсатиш орқали истеъмолчиларни чалғитиши тақиқланди;
- Акция/чегирма ҳақидаги ахборотларни солиқ органларига 10 кун олдин тақдим этилиши;
- Сотувчи чегирма эълон қилиш олдидан товар ва нархлар ҳисобини юритиши, охирги 30 кунда амалда бўлган нархларини қайд этиши ва истеъмолчига мазкур маълумотни тақдим этиши;
- Сотувчи акция ўтказиш шартлари, акциянинг амал қилиш муддати, сотиб олиш шартлари, акцияга қўйиладиган товарлар номи (туркуми), нархи, имтиёзлар ва бошқа муҳим маълумотларни истеъмолчиларга аниқ ва тушунарли қилиб етказиши;
- Акцияга қўйилган товарлар захирасини унинг амал қилиш муддати давомида етарли миқдорда бўлишини таъминлаши;
- Агар чегирма учун шахсий маълумот талаб этилса, сотувчи қонунчиликка риоя қилиши ва истеъмолчини маълумотларни қайта ишлаш мақсад ва шартлари ҳақида хабардор қилиши;
- Рағбатлантирувчи акция ва чегирмалар қўллаш бўйича талабларни бузганлик учун жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг