Эндиликда 11,25 млн сўмдан ортиқ пул ўтказмалари учун назорат кучайтирилади
2025 йилнинг 28 март куни ноқонуний даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича янги ички назорат қоидалари рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Янги тартиб билан тўлов хизматлари ва электрон пул тизимлари орқали амалга ошириладиган йирик пул ўтказмалари шахсий маълумотлар билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга кўра, тўлов ташкилотлари жисмоний шахс тўлов ташкилоти мобил иловаси орқали аккаунт очиш учун мурожаат қилганда, товар ва хизматларни етказиб берувчи субъектлар электрон терминалдан (Э-ПОС) фойдаланиш учун мурожаат қилганда, БҲМнинг 500 бараварига тенг (187,5 миллион сўм) ёки ундан ошган суммада тўлов ташкилоти мобил иловасида аккаунт очмасдан ёки мобил иловасидаги аккаунтдан фойдаланмасдан операцияларни амалга оширишда ва маълумотларга нисбатан гумон бўлганда мижозларни махсус текширувдан ўтказади.
Эндиликда БҲМнинг 30 баравари (11,25 млн сўм) ёки ундан кўпроқ суммадаги пул ўтказмалари, жўнатувчи ва олувчининг шахсий маълумотлари билан бирга амалга оширилади. Ушбу жараёнда жисмоний шахслардан паспорт ёки ИД-карта серияси, рақами, туғилган сана ва жойи, юридик шахслардан эса ташкилот номи ва СТИР рақами талаб этилади.
Таъкидлаш жоиз, агар пулни қабул қилувчининг банки жўнатувчининг маълумотларини бошқа манбалардан ололса, фақат ЖШШИР ёки операция идентификатори етарли бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг