«Энди танлов қолмади». Эрон президенти қурғоқчилик сабаб пойтахтни Теҳрондан кўчириш таклифини яна илгари сурди
Фото: AFP
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён мамлакатда бошқа йўл қолмаганини, шу боис пойтахтни Теҳрондан кўчириш зарурлигини яна бир бор таъкидлади. Бу ҳақда «Iran International» хабар бермоқда.
Эрон раҳбарининг айтишича, Теҳрон жиддий экологик муаммолар сабаб ўз ҳаётийлигини сақлаб қола олмайди.
— Ер ҳар куни 30 см чўкмоқда, бу эса ҳақиқий фалокат, — деди у.
Пезешкиён амалдорларни биргаликда чоралар кўришга чақирди, акс ҳолда Эронни «мудҳиш келажак» кутаётганини билдирди.
Давлат раҳбари мамлакатдаги сув захираларининг камайиши ҳақида ҳам огоҳлантирди.
— Атроф-муҳитни асраш — бу ҳазил эмас. Уни эътиборсиз қолдириш — ўз қўлинг билан ўзингга ҳукм чиқариш демакдир, — деди Пезешкиён.
Эслатиб ўтамиз, Пезешкиён жорий йилнинг октябрь ойи бошида ҳам сув танқислиги ва тупроқ ўпирилиши сабаб пойтахтни Теҳрондан жанубий ҳудудларга кўчириш ғоясини илгари сурганди.
Сўнгги беш йил ичида Эрон бўйлаб ёғингарчилик миқдори барқарор камайган. 2025 йилдаги қурғоқчилик эса сўнгги ўн йилликлардаги энг кучлиси сифатида қайд этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг