Энди нуронийларнинг ўз автобуси бор

Сирдарё вилояти ҳокимлигининг захира маблағи ҳисобидан республика “Нуроний” жамғармасининг Сирдарё вилояти бўлими “Yutong” русумли янги автобус билан таъминланди. Ушбу автобус узоқ сафарлар учун зарур барча қулайликка эга бўлиб, метан газга мослаштирилган ва бир ёнилғи захираси 700 километрга етади.
Янги автобуснинг илк саёҳат йўналиши Нуротадаги "Чашма" зиёратгоҳига бўлди. Унда ҳар бир шаҳар-тумандан тўрт нафардан нуроний қатнашди. Маълум қилинишича, бу автобусдан ҳар бир туман-шаҳар нуронийлари махсус жадвал асосида навбат билан фойдаланиши ҳам йўлга қўйилади. Фақат мамлакатимизгагина эмас, қўшни давлатларга ҳам саёҳатлар ташкил этилади.
— “Нуроний” жамғармасининг Сирдарё вилояти бўлимига саёҳат автобуси олиб берилгани жуда хайрли иш бўлди, — дейди меҳнат фахрийси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Суюн Номозов. — Энди ушбу транспорт воситаси туфайли отахон ва онахонлар иштирокидаги саёҳатлар янада кўпаяди. Натижада бундай қизиқарли сафарларда ҳар йили юзлаб нуронийларнинг иштирок этиши таъминланади.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг