Энди Green Card лотереясида иштирок этиш пуллик бўлади
АҚШ Давлат департаменти Green Card номи билан машҳур бўлган Diversity Visa лотереясида рўйхатдан ўтиш учун янги тўлов жорий этилганини маълум қилди.
Маълумотга кўра, 16 сентябрдан бошлаб ариза топшириш учун 1 долларлик йиғим амал қилади. Шу билан бирга, лотереяда ғолиб чиққанлар визани кейинчалик расмийлаштириш учун тўлайдиган $330 миқдоридаги тўлов ўзгаришсиз қолади.
Расмий изоҳда айтилишича, янги йиғим система хизмат кўрсатиш, маълумотларни сақлаш, автоматик саралаш ва хавфсизлик текширувлари билан боғлиқ харажатларни қоплашга хизмат қилади. Шунингдек, у сохта ва фирибгарлик аризаларини камайтириши кутилмоқда. Йиғим йилига тахминан 25 миллион доллар қўшимча даромад келтириши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, аввал Green Card лотереясида иштирок этиш мутлақо бепул эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг