Электр энергиясини талон-торож қилганлар ва сифатсиз бензин сотган «заправка» фош бўлди
Бухорода электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фуқаро ва Наманганда сифатсиз нефть маҳсулотини сотувга чиқарган АЁҚШ аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси маълум қилди.
Қайд этилишича, инспекция Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Ромитан туманида фуқаро А. З. га қарашли дала шийпонида ўрнатилган электр қурилмаларни ўзбошимчалик билан тармоққа улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 488 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Бошқа бир ҳолатда эса Ўзенергоинспекция Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида «Т.Н.Б.» МЧЖга қарашли АЁҚШда сотилаётган АИ-92 маркали автобензиндан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига асосан реализация қилинган товар қийматининг 50 фоизи миқдорида жами 244,6 миллион сўм миқдорида иқтисодий санкция қўлланилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг