Эктор Купер истеъфога чиқарилди

11:37 23 Сентябр 2019 Спорт
1728 0

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўртадаги мавжуд шартномани ўзаро келишувга асосан бекор қилишди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

2018 йилнинг август ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувига келган аргентиналик мутахассис бош жамоамизга 1 йилдан ортиқроқ муддат давомида устозлик қилди.

“Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эктор Купер ҳамда унинг бошчилигидаги мураббийлар штабига Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва уларга келгуси фаолиятида омад тилайди”, дейилади ташкилот хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?