«EA Sports FC 25» муқовасидан қайси футболчи жой олиши маълум бўлди. У Месси ҳам, Роналду ҳам, Мбаппе ҳам эмас (Видео)

Англия терма жамоаси ва «Реал Мадрид» клуби футболчиси Жуд Беллингем «EA Sports FC 25» видео ўйинининг муқовасидаги асосий футболчи бўлади. Бу ҳақда компаниянинг расмий саҳифаларида маълум қилинган.
Шу тариқа «Қироллик клуби» юлдузи «EA Sports» тарихидаги глобал муқова юзидан жой олаётган энг ёш футболчига айланмоқда. Айни пайтда у 21 ёшда. Муқовада Беллингем ўтган апрель ойида «Барселона»га қарши ўйинда урган голини нишонлаётгани тасвирланган.
Беллингем, шунингдек, Дэвид Бекхэм, Зинедин Зидан, Жанлуижи Буффон, ва Айтана Бонмати каби машҳур ўйинчилар билан бирга ўйиннинг «Ultimate Edition» муқовасида ҳам бўлади. Жуд ўзининг ҳаяжонини билдириб, ушбу ўйинни ўйнаб катта бўлганини ва бир кун келиб муқовада бўлишни орзу қилганини айтади.
Қайд этиш керакки, у 2011 йилдан бери ушбу ўйин симулятори муқовасидаги биринчи инглиз футболчиси бўлади. Ўтган ёзда «Реал Мадрид»га қўшилган Беллингем ўзининг биринчи мавсумидаёқ Ла Лига ва УЕФА Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди. У шунингдек, Англия терма жамоасига «Евро-2024» финалига чиқишга ёрдам берди.
«EA Sports FC» бренди вице-президенти Дэвид Жексон Беллингемни истеъдоди ва фидойилиги учун эътироф этиб, унинг клуби ва мамлакати учун кўрсатаётган ўйинларини алоҳида таъкидлаган.
Аввалроқ, дунёнинг энг қиммат футбол клублар рейтинги эълон қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг