«Дунёдаги энг меҳрибон судья» Френк Каприо 88 ёшида вафот этди
Фото: AP
88 ёшли машҳур америкалик судья Френк Каприо ошқозон ости бези саратонидан вафот этди. Бу ҳақда Facebookʼдаги расмий баёнотда маълум қилинди.
«Унинг мероси илҳом берган минглаб инсонларнинг эзгу амалларида яшайди. У ҳар куни қилганидек, биз ҳам унинг хотираси учун дунёга бир оз кўпроқ раҳмдиллик олиб киришга ҳаракат қиламиз», — дейилади баёнотда.
Каприо 1985 йилдан 2023 йилга қадар Провиденс шаҳар муниципал судида судья сифатида ишлаган.
У кенг жамоатчиликка «Caught in Providence» («Провиденсда ушланганлар») телесериали орқали танилган. Суд залидаги инсонпарварлиги ва меҳрибонлиги туфайли уни «дунёдаги энг меҳрибон судья» деб аташган. Лойиҳа 2000 йилда эфирга узатилган ва тўрт марта кундузги «Эмми» мукофотига номзод бўлган.
2023 йилда ушбу сериалда Ўзбекистонлик талабанинг иши ҳам намойиш этилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг