Дунёда “омикрон”нинг янги мутацияси кенг тарқалмоқда — статистика
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, шу кунгача дунёнинг 57 та мамлакатида “омикрон” штаммининг янги — ВА.2 мутацияси рўйхатга олинди.
Ушбу вариантни юқтирганлар сони ҳозир 27 минг нафардан зиёд. Касаллик, айниқса, Дания, Буюк Британия, Норвегия, Швеция, Италия, АҚШ, Ҳиндистон, Филиппин ва Жазоирда кенг тарқалмоқда.
Мутахассислар фикрича, ВА.2 деб номланган ушбу мутация “омикрон”нинг ҳозирги ВА.1 кўринишидан ҳам юқумлироқ. Масалан, айни пайтда Данияда рўйхатга олинаётган коронавирусга чалиниш ҳолатларининг 79 фоизини шу турдаги инфекция ташкил этяпти. Буюк Британияда бу кўрсаткич 6, Ҳиндистонда 5, Швеция ва Сингапурда эса 2 фоизга тенг.
Буюк Британия Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги BА.2ни “кузатув остидаги вариант” сифатида таснифлади. Ҳозиргача бу ерда 1072 нафар беморда ушбу вирус аниқланган. У аввалги мутацияга қараганда бирмунча тезроқ тарқалмоқда.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жовиднинг айтишича, янги вариантнинг пайдо бўлиши ва тез суръатда тарқалаётгани эмланиш жараёни ўта муҳим эканлигини яна бир бор тасдиқлади.
“Мен барча юртдошларимизни ўзлари ва яқинлари саломатлигини ҳимоя қилишга ва кучайтирувчи дозада эмланишга чақираман” — деди вазир.
Олимлар, шунингдек, 27 декабрдан 11 январгача бўлган даврда ўтказган таҳлиллари натижасида Буюк Британияда беморлар ВА.2 мутациясини 13,4 фоиз ҳолларда оила аъзоларидан юқтирганини аниқлади. Бу кўрсаткич “омикрон”нинг доминант вариантига нисбатан 3,1 фоиз юқоридир.
Янги мутацияни ўрганиш ва тадқиқ қилиш ишлари тўлиқ якунланган йўқ. Шу боис ВА.2нинг хавфлилик даражаси ва асоратлари ҳақида аниқ хулосалар айтишга ҳали эрта.
Аммо ВА.2 тури фаол тарқалиши туфайли келажакда унинг доминант вариантга айланиш эҳтимоли юқори. Бу эса “омикрон” билан боғлиқ пандемия тўлқинининг давомийлигини ошириши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг