Дунёда коронавирус. Уханда ёввойи ҳайвонларни овлаш тақиқланди ва бошқа янгиликлар

00:23 21 Май 2020 Дунё
1189 0

— Жонс Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 4,93 млн.дан ошиб кетди, 324 мингдан зиёд бемор вафот этган, 1,7 млн.дан зиёд инсон тузалган.

—ЖССТ маълумотига кўра ўтган сутка дунё бўйича коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар сони рекорд даражага етган — 106 мингдан зиёд.

— Индонезиядаги Бали курорт ороли чет эллик туристлар учун октябрь ойидан очилади.

— Туркия июнь ойида ички туризмни қайта йўлга қўяди, коронавирус ҳолатлари кўп кузатилаётган давлатлар, шу жумладан, Россиядан сайёҳларни ҳозирча қабул қилмайди.

— Бразилия соғлиқни сақлаш вазирлиги безгакка қарши хлорохин ва гидроксихлорохинни қўллашни кенгайтирган ҳолда коронавирусни даволаш протоколини ўзгартирди. 

— АҚШ Хитойнинг коронавирус билан боғлиқ ҳаракатлари таъсиридан дунё кўрган зарарни 9 трлн. доллар деб баҳолади.

— Уханда ёввойи ҳайвонларни овлаш ва ноқонуний сотиш, уларни овқатда ишлатиш тақиқланди. Бу чоралар беш йилгача амалда бўлади.

— Мьянмадаги канадалик руҳоний қамалиши мумкин. У пандемия пайтида оммавий ибодатни ташкил этган. Таҳлил натижаларига кўра эса руҳонийдан ташқари унинг ота-онаси ҳамда ибодатга келган ўнлаб одамларда вирус аниқланган.

— Украина Россия ва Беларусдан ташқари бошқа қўшнилари билан чегараларини очмоқда. Ҳукумат буни мураккаб эпидемиологик ҳолат билан изоҳлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?