Дунёда коронавирус. Хитойлик олимлар Италия ҳукуматини огоҳлантирди ва бошқа янгиликлар
— Дунёда COVID-19ни юқтирганлар сони 3,6 млн. нафарга етди, 1,18 млн.дан зиёд инсон тузалди, 254 минг инсон вафот этган
— ЖАРда силга қарши вакцинани янги типдаги коронавирусни енгишга нисбатан самарадорлигини синаш бошланди
— Трамп АҚШ бироз муддатдан сўнг коронавирус қаердан келиб чиққанини маълум қилишини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу ўта аниқ маълумотдир. Мамлакатда касалланганлар сони 1,19 млн.дан ошди, 70 минг инсон ҳаётдан кўз юмди
— Эрдоган Туркия коронавирус сабаб бошланган инқироздан чиқиш арафасида турганини эълон қилди
— Хитойлик олимлар Италия ҳукуматини карантинни август ойига қадар бекор қилмасликка чақирди. Улар чеклов чораларининг юмшатилишини анча муддатидан олдин ташланган қадам деб ҳисоблашмоқда
— Гонконгда коронавирус сабаб жорий этилган қатор чеклов чоралари олиб ташланяпти. Жума кунидан бошлаб барлар, спорт заллари, кинотеатрлар, гўзаллик салонлари фаолиятини қайта бошлайди. Маҳаллий аҳолига тўрт киши ўрнига саккиз кишигача йиғилишларига рухсат берилмоқда
— Буюк Британия вирус қурбонлари сони бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқди. Мамлакатда 196 мингдан зиёд одамда вирусга чалиниш тасдиқланган, 29,5 минг инсон ҳаётдан кўз юмган
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг