Дунёда коронавирус. Бир суткада 888 қурбон, 107 ёшида вирусни енгган аёл ва бошқа янгиликлар

02:42 19 Апрель 2020 Дунё
1074 0


— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони қарийб 2,3 млн. нафарга етди, 157 мингдан зиёд бемор вафот этган.

Европада:

— Буюк Британияда вирус қурбонлари сони бир суткада 888 нафарни, касалланганлар сони 15 мингдан зиёдни ташкил этди.
 

— Швецияда вафот этганлар сони 1,5 минг кишидан ошди, у ерда вирусни 13 минг 822 инсон юқтириб олган.

Америкада:

— Нью-Йорк штати раҳбарияти аҳолига ижтимоий масофа сақланмаганалиги ҳақида маълумотларни етказиб туришларини таклиф этди. Бунинг учун суратларни юбориш мумкин бўлган махсус рақам ишга туширилади.

— АҚШ ва Канада май ойи ўрталарига қадар чегараларини очмасликка келишиб олди.

Бошқа давлатларда:

— Беларусда коронавирус инфекцияси туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 45 нафаргача кўпайди, 3282 инсон стационар даволанишда ётибди.

— 107 ёшли истанбуллик аёл коронавирусни енгган дунёдаги энг кекса инсонлардан бирига айланди.

— Хитойнинг Хубэй провинцияси эпидемиологик хавф даражаси паст ҳудуд дея эълон қилинди. Ухань шаҳри шу ерда жойлашган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?