Депутат фуқаролар муаммоларига ижобий ечим изламоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бахтиёр Маниёзов Марҳамат туманидаги “Қовунчи” маҳалласида бўлиб, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги ишлар билан танишди. Томорқадан самарали фойдаланиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ёшларни касбга йўналтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди.
Депутат маҳалла аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг муаммоларини эшитди ва амалий ёрдам беришга киришди.

— Маҳалламизда асосий даромад томорқачиликдан бўлгани боис бир қарич ерни ҳам бўш қўймайман, — дейди Шоҳиста Жалолдинова. — Депутат Бахтиёр Маниёзов хонадонимга келиб, бу борада янги тавсиялар берди. Мутахассислигим бўйича ҳам ишлаш имконим бор. Шуни инобатга олган ҳолда менга бўш иш ўринлари таклиф этилди.
Мулоқот давомида фуқароларнинг кўплаб муаммолари жойида ҳал қилинди. Айримларга ишга жойлашиш, бошқаларга эса кредит ва субсидия олиш масалалари бўйича амалий кўмак кўрсатилди. Шу тариқа депутатнинг юзма-юз мулоқоти натижасида ўнлаб оилаларнинг орзу-умиди амалга ошиши йўлида янги имкониятлар яратилди.

Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг