Давлатободдаги “Ёшлар боғи” янги қиёфада
Наманган вилояти марказидаги Порлоқ маҳалласи ҳудудига жойлашган ушбу боғ бундан анча йиллар илгари барпо этилган бўлиб, сўнгги пайтларда қаровсиз ҳолга тушиб қолган эди. Маҳаллий ҳокимлик балансига олингач уни аҳоли учун хавфсиз, қулай сайлгоҳга айлантириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилиши билан замонга мос янги кўринишдаги истироҳат ва кўнгилочар маскан сифатида ўз эшикларини қайтадан очди.

Бу ерда лойиҳа доирасида Республика бюджетидан 7,8 миллиард сўм маблағ ажратилиб, ҳудудда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди. Жумладан, электр тармоқлари тўлиқ янгиланди, суғориш тизими реконструкция қилинди, ҳудуд ободонлаштирилиб, қайтадан кўкаламзорлаштирилди. Энг аҳамиятлиси, ушбу лойиҳа натижасида 75 та янги иш ўрни яратилди, 35 нафардан ортиқ тадбиркор ўз фаолиятини бошлаш имкониятига эга бўлди.

- Янгиланган боғ барча учун очиқ бўлиб, у фақат йигит-қизларнинг ўзи эмас, балки барча фуқаролар, катталар ҳамда болажонлар учун ҳам қулай ва мазмунли дам олиш ошёни сифатида хизмат қилади, — дейди ёшлар ишлари агентлиги Давлатобод туман бўлими бошлиғи Умидбек Валижонов. – Айни пайтда бу ерда бунёдкорлик тадбирлари давом эттирилмоқда. Яқин вақт ичида боғ тўлиқ реконструкциядан чиқарилиб, қўшимча равишда яна кўплаб кўнгилочар ўйинлар ва спорт инфратузилмасини яратиш ҳамда хизмат турларини кенгайтириш режалаштирилган.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ. “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- Бугун Эронга жуда қаттиқ зарба берилиши мумкин – Трамп
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг