Давлат мулкини ким бошқаради?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқила бошланди.
Қонун лойиҳасида давлат мулкига эгалик қилишни асослаш принциплари белгиланмоқда. Унга кўра, давлат томонидан давлат мулкига эгалик қилиш асосий фаолиятини табиий монополия соҳасида амалга ошириш, хусусий сектор томонидан бажарилиши норентабел ҳисобланадиган аҳолига зарур бўлган таянч хизматларни кўрсатиш ва бошқа шу каби мезонларнинг бирига ёки бир нечтасига мос келганда йўл қўйилиши назарда тутилмоқда.
Шунингдек, қонун лойиҳасида давлат мулкини бошқариш соҳасида ваколатли давлат органи сифатида Давлат активларини бошқариш агентлигини белгилаш ва унинг асосий ваколатларидан бири сифатида давлат мулкини бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш белгиланмоқда.
Мазкур ҳужжатда Агентлик ҳар йили 1 августга қадар давлат иштирокидаги корхоналарнинг ўтган йилги фаолияти натижалари тўғрисидаги йиғма ҳисоботни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, Ўзбекистон Республикаси Президентига, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиши ва ўз веб-сайтида эълон қилиши лозимлиги кўрсатиляпти.
Бундан ташқари, давлат мулкини сақлаш ва яxлитлигини таъминлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш билан боғлиқ маълумотлар барча учун очиқ бўлиши ва давлат органлари, Агентлик, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат иштирокидаги корxоналар расмий веб-сайтларида эълон қилиниши таклиф этилмоқда.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат мулкини бошқариш соҳасида масъул бўлган идораларни белгилашга, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтиришга, давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулиятини оширишга, уларнинг давлат мулкини бошқариш соҳасидаги ваколатларини аниқ белгилашга ҳамда давлат мулкини бошқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг