Давлат хавфсизлик хизматига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди

18:43 04 Сентябр 2025 Жамият
176 0

Давлат хавфсизлик хизматига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-каналида хабар берилди.

Унда айтилишича, Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс ўзини ДХХ ходими дея таништириб, 1997 йилда туғилган маҳаллий фуқарони давлат хавфсизлик органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 2024 йилнинг сентябрь ойидан 2025 йилнинг июнь ойига қадар турли баҳоналар билан алдаб жами 30 минг АҚШ доллари ва 510 миллион сўм пул маблағларини олган.

Бундан ташқари, мазкур фуқаронинг қариндошини Қуролли Кучлар академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, бу хизмати эвазига ҳозирга қадар 4 минг АҚШ доллар пул маблағларини қўлга киритган.

Мазкур шахс Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, фирибгар сўралган 10 минг АҚШ доллари ҳисобидан яна 2 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида истиқомат қилувчи, 1961 йилда туғилган шахс ўзганинг ишончига кириб, уни Давлат хавфсизлик хизмати идораларига ишга киритиб қўйиш эвазига 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер