Дарвоза орти 50 минг, олди қаторлар 200 минг

13:16 17 Март 2026 Спорт
165 0

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг “FIFA Series”даги ўйинларига чипталар нархи маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.

“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтадиган ҳар икки ўйин учун дарвоза ортидаги чипталар нархи 50 минг сўмдан, юқори ва бурчакдаги секторлар 75 мингдан, шунингдек, марказий секторлар 200 минг сўмдан сотилади.

Фото: ЎФА

Маълумот учун, Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 март куни Габон, 30 март куни Венесуэла терма жамоаларига қарши “Бунёдкор” стадионида ўйин ўтказади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?