Данияда гибрид ҳужум эълон қилинди
Данияда бир неча аэропортлар устида номаълум дронлар учиб юргани ортидан ҳукумат мамлакатда «гибрид ҳужум» эълон қилди.
Мудофаа вазири Троэлс Лунд Поулсеннинг маълум қилишича, кузатилган ҳолатлар тасодифий эмас ва вазиятни айнан «гибрид ҳужум» сифатида баҳолашга арзийди. Бу ҳақда у Копенгагенда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Биринчи ҳодиса 22 сентябрь куни кечқурун Копенгагенда қайд этилган. Ўшанда аэропорт деярли тўрт соат давомида парвозлар ва қўнишлар учун ёпилди. Кейинги кечада эса ҳарбийлар мамлакатнинг яна тўртта аэропорти устида номаълум дронларни аниқлади. Қурилмалар ҳудудни тарк этгач, ҳаво қатнови тикланди.
Ҳозирча Дания расмийлари ҳужумлар ортида кимлар турганини очиқламади, аммо бу воқеалар тасодифий эмаслиги ва мамлакатни беқарорлаштиришга қаратилган операция бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг