Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон ҳудудига шанба ва якшанба кунлари нам ҳаво массаларининг янги қисми кириб келади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Агентлик маълумотларига кўра, пайшанба куни ёғиб ўтган ёғингарчиликдан сўнг, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ, жанубда 6-9 даража илиқ атрофида бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво массаларининг янги қисми кириб келади. Республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Шамол ғарбдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғади. Тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг