«Даладан дастурхонгача» — сархил маҳсулотлар арзон ва сифатли
Ёз фасли миришкору соҳибкорлар учун тиғиз пайт ҳисобланади. Боиси улар томонидан парвариш қилинган мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари бирин-кетин пишиб етилади. Элимиз дастурхони тўкинлигини таъминлайди.
Андижон вилоятида салкам 3 мингта фермер хўжаликлари аъзолари қарийб 100 минг гектар майдонда самарали меҳнат қиляпти. Ҳосилнинг чўғи ҳам шунга яраша, албатта. Маҳсулотлар, энг аввало, ички эҳтиёжга йўналтирилмоқда. Маҳаллий бозорларда ташкил этилган «Даладан дастурхонгача» савдо расталари сархил ноз-неъматлар билан тўлган.

— Ёз фаслида бу каби маҳсулотлар сифатига тез путур етади, — дейди харидор Рустамжон Абдурасулов. — Шу боис тўғри даладан келтирилган мева ва сабзавотларни махсус савдо расталаридан харид қилиш ўринли, деб биламан. Қолаверса, нархлари ҳам бозордагига нисбатан 25-30 фоиз арзон.

«Даладан дастурхонгача» савдо расталари орқали ҳар куни 30 дан ортиқ турдаги 500 тоннагача маҳсулотлар етказиб берилиб, 10 минг нафардан зиёд харидорларга сифатли хизмат кўрсатилмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг