Ўзбек Coca Cola‘си 20 ёшда! Завод қандай ишлайди?

Бугун “Cocа-Cola Ichimligi Uzbekiston, LTD” қўшма корхонаси ишга туширилганига 20 йил тўлди. Шу муносабат билан пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган ушбу корхонага медиатур ташкил этилди.
Мега завод ҳудудига кирар экансиз, эътиборингиз дастлаб унинг меъморчиликнинг замонавийлик ва миллийлик уйғунлигида яратилган кўркам қиёфаси тортади. Ичкарида эса тўхтовсиз ишлаётган энг сўнгги технологиялардан кўз узолмайсиз. Ахир, бу ерда кўпчилик севиб истеъмол қиладиган ичимликлар ишлаб чиқарилмоқда.

Қўшма корхона бош директори Анвар Хаджиевнинг айтишича, бугун 800 ортиқ киши меҳнат қилаётган жамоа учун қўшалоқ байрам. Чунки “Cocа-Cola” брендининг юртимизда фаолият бошлаганига ҳам роппа-роса 25 йил тўлди.

Корхона иш бошлаган дастлабки пайтда соатига 65 мингта 3 номдаги маҳсулот тайёрланар эди. Айни пайтга келиб, олтита линияда соатига 145 мингдан ортиқ, 9 номдаги ичимликлар ишлаб чиқариляпти. Бошқача айтганда, юртимиз истеъмолчиларига бир йилда 503,2 миллион литр чанқовбосди ичимликлар етказиб берилмоқда.

— Корхона қувватини ошириш, янги линияларни ишга тушириш доимий эътиборимиз марказидаги масаладир, — дейди корхона бош директори ўринбосари Умар Турдиев. — Шу мақсадда 2018 йилнинг ўтган даврида 2 миллион 180 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилди. Устувор режага кўра, йил охирига қадар 2 та янги линия фойдаланишга топширилиб, 100 га яқин қўшимча иш ўринлари яратилади.

Журналистларга асосий хом ашё — сувдан оқилона фойдаланиш, ресурс тежамкор ҳамда экологик тоза технологияларни амалиётга жорийэтиш бўйича олиб борилаётган ишлар, янги лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Бугунги сана муносабати билан ишлаб чиқарила бошланган янги маҳсулот — қайноқ усулда қадоқланаётган янги таъмдаги чойнинг тақдимоти ҳам ўтказилди.





Саид РАҲМОНОВ, “Халқ сўзи” мухбири.
Ҳасан Пайдоев олган суратлар
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг