“Coca-Cola” Ўзбекистонга 31 миллион доллар инвестиция киритмоқчи
Фото: Ҳасан Пайдоев("Халқ сўзи")
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси таркибидаги “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd.” компаниясининг мамлакатимиз салқин ичимликлар бозоридаги улуши 2019 йилда 25 фоиз, ширин газланган ичимликлар бозоридаги улуши 50 фоиздан юқори бўлди. Хусусан, компанияда салқин ичимликлар ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилда 38 фоизга, 2019 йилда 33 фоизга ошди. Бу ҳақда “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу ўсиш кўрсаткичлари “The Coca-Cola Company” компанияси томонидан дунё миқёсидаги энг юқори натижа сифатида эътироф этилди.
Компания 2019 йилда жаҳоннинг етакчи хорижий тадқиқотчи компанияси билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг салқин ичимликлар бозорида ўрганишлар олиб борди. Унга кўра, келгуси 10 йилликда аҳоли сонининг ўсиши, даромадларнинг ошиши ҳамда ҳудудларнинг туристик салоҳияти кенгайиб бориши ҳисобига салқин ичимликлар сотиш бозори хажми 1,8 баробарга кўпайиши кутилмоқда.
"Шуларни инобатга олиб, компания 2020-2021 йилларда 31 миллион АҚШ доллар миқдорида инвестиция киритишни режалаштирган. Булар Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳридаги заводлар модернизацияси, мавжуд қувватларни кўпайтиришни назарда тутади.
Мазкур лойиҳалар ҳудудларда аҳоли бандлиги даражасини оширишга, ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги маҳсулотларни етказиб бериш бўйича логистика харажатларни иқтисод қилишга, мамлакатимизнинг жанубий ва ғарбий ҳудудлари аҳолисини салқин ичимликлар билан янада кенгроқ таъминлашга, ишлаб чиқариш заводлари жойлашган ҳудудларда солиқ тушумларини кўпайишига имкон яратади.
Шу каби истиқболли кўрсаткичлар, хусусан, мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни рағбатлантириш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар “The Coca-Cola Company”нинг Ўзбекистон бозорига қизиқишини янада кучайтирмоқда" дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг