Чироқчида илк маротаба “Тарағай баҳори” фестивали ўтказилди
Фото: «Халқ сўзи»
Чироқчи туманининг Тарағай қишлоғи ўзининг бой тарихи, бектакрор табиати, одамларининг турмуш-тарзи, урф-одат ва анъаналари билан машҳур.
Пурвиқор Ҳисор тоғ тизмаси этакларида жойлашган қишлоқнинг бир томони Самарқанд вилояти билан чегарадош бўлса, бир ёни Китоб тумани билан туташган. Қишлоқ яқинида Сийпантош табиий ёдгорлиги, Амир Темур ғори ва яна бир қатор тарихий ёдгорликлар, диққатга сазовор манзилларнинг кўплиги эса унинг туристик жозибасини янада оширади.
Шундан келиб чиққан ҳолда Тарағайга “Туризм қишлоғи” мақоми берилган ва Президентимизнинг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган тегишли Йўл харитасига асосан, бу ерда ҳар йили “Тарағай баҳори” фестивалини ўтказиб бориш белгиланган эди. Шунга кўра, бу йил қишлоқда илк маротаба “Тарағай баҳори” фестивали ташкил этилди.
Очиқ осмон остида ўтказилган фестивалда Чироқчининг кўҳна тарихидан садо бергувчи миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий таомлар кўргазмаси, миллий қадриятларни ўзида мужассам этган халқ ўйинлари барчани ўзига чорлади.
Таниқли санъаткорлар иштирокидаги галаконцерт эса тадбирга янада ўзгача шукуҳ бағишлади.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг