Чироқчида бир кунда иккита мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди

16:30 19 Январь 2026 Жамият
328 0

Чироқчи туманининг Паканди маҳалласида жойлашган 6-сонли ҳамда Амир Темур маҳалласида жойлашган 88-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар сони мавжуд қувватга нисбатан сезиларли равишда ошиб кетган, бу эса бир қатор муаммоларга сабаб бўлаётган эди.

Ўтган йили тегишли инвестиция дастури асосида 10 миллиард сўмдан ошиқ маблағ ажратилиб, ҳар иккала мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган эди. Қисқа вақт ичида 6-умумий ўрта таълим мактабининг 330-ўринли ҳамда 88-умумий ўрта таълим мактабининг 420-ўринли ўқув бинолари қуриб битказилди. Ҳар иккала бинода ўқувчиларнинг сифатли таълим ва тарбия олиши, ўқитувчиларнинг эса иш фаолиятини олиб бориши учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилган.

Янги ўқув биноларининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда туман ҳокимлиги масъуллари, таълим муассасалари жамоалари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?