Чиқинди полигонларида экосаноат зоналари ташкил этилади
Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини янада такомиллаштириш ва комплекс тизимлаштириш мақсадида Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Унга кўра, чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида бир қатор асосий йўналишлар белгиланди. Жумладан, мавжуд қаттиқ маиший чиқинди полигонларини 2030 йилгача 50 фоизга қисқартириш ва янги ҳосил бўлаётган чиқиндиларни полигонларга йўналтирмасдан, уларни максимал даражада қайта ишлаш ёки куйдириш белгиланди. Шу орқали циркуляр иқтисодиёт амалиётини соҳага жорий қилиш кўзда тутилган.
Фармонга мувофиқ, 2026 йилдан бошлаб чиқинди полигонлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги таклифига асосан, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ташкил этилади.
Бу жараёнда атроф-муҳит муҳофазаси ва чиқиндиларни мақбул бошқариш мақсадлари устувор ҳисобланади. Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги тизимида эса чиқинди полигонлари ҳудудида чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлашга ихтисослашган экосаноат зоналари 30 йил муддатга ташкил этилади.
Бундан ташқари, Наманган ва Тошкент вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни термик усулда утилизация қилиш, яъни ёқиш асосида қайта ишлашни кўзда тутувчи инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Шу мақсадда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, суғориладиган 19,87 гектар ер участкалари махсус қарор асосида қишлоқ хўжалиги ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилади.
Ушбу фармон чиқиндиларни мақсадли бошқариш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қайта ишлашни ривожлантириш, шунингдек, саноат салоҳиятини кенгайтиришда муҳим ҳуқуқий асос вазифасини бажаради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг