Чэнду шаҳрида Ўзбекистон туризм салоҳияти тақдим этилди
Фото: Туризм қўмитаси
Туризм қўмитаси ишчи гуруҳининг Хитойга ташрифи доирасида Сычуань провинцияси маркази Чэнду шаҳрида Ўзбекистон туризм салоҳияти тақдим этилди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Тадбирда иштирок этган 30 дан ортиқ соҳа вакилларига мамлакатимиздаги энг оммабоп ва истиқболли сайёҳлик йўналишлари, туризм соҳасида инвестицион лойиҳалар учун имтиёзлар ва янги сайёҳлик масканлари тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди.
Шунингдек, Чэнду шаҳридан Тошкентга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилганлигини инобатга олган ҳолда, 2024 йилда Сычуаньпровинциясидан туристлар оқимини ошириш мақсадида туркомпаниялар учун таништирув турларини ташкил этиш, тарғибот материалларини тақдим этиш ва икки мамлакатда бўлиб ўтадиган йирик туризм кўргазмаларида иштирок этишга келишилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг