Чегарадан 15 та бўғма илонларни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

«Навоий» чегара божхона постида 15 бош шарқ бўғма илонларини ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда юртимиздан чиқиб кетаётган қўшни давлат фуқароси 15 бош тирик бўғма илонларни рухсатномаларсиз олиб чиқмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинган.
Фуқарога тегишли бўлган 10 литр ҳажмли елим идишга жойланган мазкур илонлар шарқ бўғма илони зотига мансуб бўлган.
Маълумотларга кўра, улар Ўзбекистон Республикасида Устюрт платоси, Марказий Қизилқум, Зарафшон водийси, Қарши чўли, Зарафшон тоғи, Қашқадарё, Жиззах вилояти, Сирдарё вилояти чўллари, Тошкент вилоятидаги тоғ ёнбағирлари, Фарғона водийси, Сурхондарё вилоятининг тоғолди қисмида учрайди.
Шунингдек, бу илонлар Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бўлиб, ҳозирда жониворлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.
Аввалроқ ҳам ушбу чегара божхона постидан 15 дона ноёб «Колвар» турига мансуб илонларни олиб ўтмоқчи бўлган шахс қўлга олинганини маълум қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг