Special

Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда

"Ўзгидромет"марказидан хабар беришларича, 7-9 апрель кунлариқор ёғиши кутилмоқда.

10:30 06 Апрель 2020
Коронавирус экологияга ҳам таъсир ўтказяпти

Коронавирус бир томондан экология, хусусан, атмосферани тозалашга ёрдам бераётган бўлса, бошқа тарафдан атроф-муҳит, айниқса, сув ҳавзаларининг ифлосланишига олиб келмоқда.

08:16 06 Апрель 2020
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Яна 5 нафар бемор тузалиб, коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 30 нафарга етди 

Коронавирус пандемияси туфайли жаҳонда хавотирли вазият юзага келганига қарамай, унга қарши қатъий кураш чоралари ҳам ўз самарасини бермоқда. Бунда, аввал ҳам кўп таъкидлаганимиздек, фидойи тиббиёт ходимларининг мардона саъй-ҳаракати ҳал қилувчи рол ўйнамоқда. 

17:02 05 Апрель 2020
Коронавирус ҳақида 80 та факт. Бу сизга ушбу инфекция ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш имконини беради (1-қисм)

Бугунги кунда дунё ОАВларининг асосий мавзуси — коронавирус инфекцияси. Кундан кунга дунё бўйича тарқалиш суръати ортиб бораётган ушбу инфекция ҳақида маълумотлар ҳам кўпайиб бормоқда.

16:27 05 Апрель 2020
Коронавирус пандемияси воқеаларни тезлаштириб, яқин келажакни ортга қайтармоқдами?

Коронавирус пандемияси дунёдаги кўплаб воқеаларни тезлаштириб юборди. Хитойнинг Цинхуа университети журналистика институти профессори Шэнь Яннинг “Хуаньцю шибао” газетасида шу ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

08:43 05 Апрель 2020
Фарғонадаги иккита шаҳарда ҳоким ўзгарди

Бугун, 4 апрель куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев раҳбарлигида бўлиб ўтган халқ депутатлари Қувасой шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шаҳар ҳокими вазифасини бажариб келган Адҳамжон Зиявитдинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган. Айни вақтга қадар вилоят уй-жой...

19:03 04 Апрель 2020
Ўзбекистонда “Лазги” халқаро рақс фестивали ўтказилади. Унинг раисига 2 минг доллар гонорар тўланади

Ўзбекистонда “Лазги” халқаро рақс фестивали ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарор лойиҳасида айтилган.

15:28 04 Апрель 2020
Термиз шаҳрига Покистондан 320 тонна картошка импорт қилинди

“Акобир Фазлиддин” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси афғонистонлик тадбиркор Акобир Аслиддин бир неча йилдан буён Термиз шаҳрида ўз бизнес фаолиятини юритиб келмоқда. Хорижий тадбиркор томонидан Покистонда етиштирилган 320 тонна картошка олиб келиниб, Термиз шаҳридаги бозорларда савдога чиқарилди.

10:00 03 Апрель 2020
Ўзбекистонда дизел ёқилғисининг нархи тушди

Ўзбекистонда дизель ёқилғиси нархи 300 сўмга арзонлади

19:22 02 Апрель 2020
Ўзбекистон аҳолисини коронавирусга оммавий тест қилиш — бу имконсиз

Коронавирус учун оммавий тест олиш тадбирлари ўтказилмайди. Бу имконсиз ва мақсадга мувофиқ ҳам эмас.

18:45 01 Апрель 2020
101 ёшли ўзбек жангчисига Беларусь президенти эҳтиром кўрсатди

Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринич Олмалиқ шаҳридаги Янгиобод кўчаси, 10-уйда истиқомат қилувчи 101 ёшли Абдураҳим ота Мавлонов хонадонига иккинчи бор ташриф буюрди. Элчи ўтган йили отахоннинг табаррук 100 ёшга тўлиши муносабати билан муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг...

17:25 01 Апрель 2020
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга вирус тарқалиши билан боғлиқ тиббий эҳтиёжлар учун 200 минг долларлик грант ажратади

Ҳозирги кунда ОТБ Ўзбекистоннинг вирус тарқалиши билан боғлиқ тиббий эҳтиёжлари учун 200 минг АҚШ доллари миқдорида грант ажратишни маъқуллади. Шунингдек, банк республика соғлиқни сақлаш тизимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшимча маблағларни жалб қилиш истиқболларини кўриб чиқмоқда.

16:04 01 Апрель 2020
Германиядаги ватандошлар COVID-19 га қарши курашишда бирдамлик кўрсатмоқда

Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият туфайли Францияда истиқомат қилаётган ватандошлардан иборат кўнгиллилар “Ўзбекистон билан бирдамлик“ акциясини ташкил қилгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Акция доирасида жамғарилган маблағлар фуқароларимизнинг тиббий ва ижтимоий эҳтиёжлари учун йўналтирилиши кўзда тутилган. Ана шундай ижтимоий...

14:28 01 Апрель 2020
Хакерлар карантин пайтида Zoom фойдаланувчиларини "нишон"га олди. Уларнинг орасида ўзбекистонликлар ҳам борми?

Сўнгги пайтларда Zoom сўзидан ном сифатида фойдаланаётган шубҳали доменлар сони кўпайиб бормоқда, деб хабар берди Forbes Check Point Research тадқиқот компанияси маълумотларига асосланиб.

14:17 01 Апрель 2020
Қўлимиз тоза, қалбимиз-чи?

... Ва ниҳоят дастлабки хушхабар!

02:19 01 Апрель 2020
Ўзингни асрасанг, ўзгани асрайсан!

Кўпчилик яхши хабардор: Хитойнинг Ухан шаҳридан бошланган коронавирус инфекцияси (СОVID-19) янги давру замонларнинг чинакам кулфати сифатида орадан кўп ўтмаёқ дунё мамлакатларида ҳам, она Ватанимизда ҳам ўз акс садосини берди.

02:13 01 Апрель 2020
Мамлакатимизда коронавирусни юқтириб олган беморлар қайси ҳудудларда муолажа олмоқда? Батафсил маълумот

Мамлакатимизда коронавирусни юқтириб олган беморлар қайси ҳудудларда муолажа олмоқда? Батафсил маълумот

15:47 31 Март 2020
Коронавирусдан соғайиб кетган беморни даволаган шифокор: “Ўзбекистон ўз фарзандини ташлаб қўймайди”

Мана шу касалликка қарши кураш бошлаганимизда Аллоҳга таваккал қилганимизни яна бир бор ҳис қилдим.

22:27 29 Март 2020
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан 7 нафари соғайиб, реабилитацияга кузатилди​ (Фото)

Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб таҳдид солиб турган бир пайтда, юртимизда ушбу инфекция тарқалишининг олдини олиш борасида тезкор ва қатъий чоралар кўрилмоқда. Жумладан, тиббиёт ходимлари коронавирус инфекциясига чалинган беморларимиз соғайиб кетишлари учун бор маҳоратларини ишга солган ҳолда курашмоқдалар.

11:15 29 Март 2020

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер