Бюрократик тўсиқлар халқаро илғор тажрибалар асосида бартараф этилади

16:54 29 Январь 2026 Жамият
247 0

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Бугун Тошкент шаҳрида “Давлат органларининг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувини олдини олиш” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади. Тадбир доирасида Ўзбекистонда тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, давлат органлари фаолиятида қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек, рақобат сиёсатини ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Халқаро конференцияда Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD), БМТнинг Савдо ва тараққиёт конференцияси (UNCTAD) каби нуфузли халқаро ташкилотлар экспертлари иштирок этмоқда. Шунингдек, тадбирга давлат органлари вакиллари, тадбиркорлик субъектлари, фуқаролик жамияти ҳамда илмий-тадқиқот доиралари вакиллари жалб этилган.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

—Анжуман давомида халқаро ташкилотларнинг етакчи экспертлари ўз маърузаларида тадбиркорлик фаолиятига давлат органларининг ноқонуний аралашувини олдини олиш, ишбилармонлик муҳитини янада соғломлаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда рақобат муҳитини ишончли ҳимоя қилиш масалалари бугунги кунда стратегик аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидладилар,— дейди Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев.— Улар ушбу йўналишларда халқаро илғор тажрибани кенг қўллаш, самарали институционал механизмларни шакллантириш ва замонавий рақамли ечимларни жорий этиш тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда ҳал қилувчи омил эканини қайд этишди.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

(“Халқ сўзи”)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер