Буюк аждодимизга эҳтиром
Фото: «Халқ сўзи»
Соҳибқирон Амир Темур – буюк давлат асосчиси бўлиб, у Ҳиндистон ҳамда Хитойдан Қора денгизга қадар, Сирдарё ва Орол денгизидан Форс қўлтиғига қадар ҳудудни қамраб олган марказлашган салтанатга асос солди. Ўзбекистонда кўплаб шаҳар ва туманлардаги шоҳ кўчалар, майдонлар, таълим даргоҳлари Амир Темур номи билан аталади.
Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарларнинг марказий майдонларида Амир Темур ҳайкали қад ростлаган. Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида Темурийлар тарихи давлат музейи барпо этилган. Тошкентда, Самарқандда ва кўплаб хорижий мамлакатларда 1996 йил Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги ЮНEСКО томонидан кенг нишонланди.
Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан республикамизнинг турли ташкилотларида сана муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Шу жумладан, жорий йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон Фанлар Академияси Ўзбекистон тарихи давлат музейида Қори Ниёзий номидаги ЎзПФИТИ ходимлари томонидан «Буюк аждодимизга эҳтиром мавзусида» маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Қори Ниёзий номидаги ЎзПФИТИ профессор-олимлари, музей раҳбарияти, докторантлар, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қошидаги Тошкент «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари ҳамда Тошкент шаҳридаги 256-мактаб ўқувчилари иштирок этди.
Илмий-маърифий анжуманда «Соҳибқирон Амир Темур – илм-фан ҳомийси, маънавият ва маърифат меъмори», «Соҳибқирон Амир Темурнинг хотин-қизлар ва оилага бўлган муносабатининг тарбиявий аҳамияти», «Соҳибқирон Амир Темурнинг драйвер компетенциялари ва замон», «Жаҳон тарихида Амир Темурнинг ўрни» мавзусида маърузалар тингланди. Талаба ва ўқувчи ёшлар Темур тузукларидан парча ўқидилар, саҳна кўринишларини намойиш этдилар.
Музейга ташриф буюрган меҳмонлар Ўзбекистон Тарихи давлат музейи экспозиция ва кўргазма залларида намойиш этилган экспонатлар билан яқиндан танишдилар. Маънавий-маърифий анжуман қатнашчилари Соҳибқирон Амир Темур ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлдилар.
Холбой ИБРАИМОВ,
Қори Ниёзий номидаги
ЎзПФИТИ директори, профессор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг