«Бунақаси фақат фильмларда содир бўлган»: Ўғрилар 10 дақиқа ичида Лувр музейини тунаб кетишди
Лувр музейида Наполеон даврига оид қимматбаҳо буюмлар ўғирланди. Бу ҳақида «Bild» нашри хабар берди.
Унда айтилишича, ўғирлик бугун, 19 октябрь куни эрталаб, соат 9:30 дан 9:40 гача бўлган оралиқда содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ўғрилар скутерда келишган ва музейга қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудуддан ичкарига кириб, занжирли арра ёрдамида деразаларни кесиб ўтишган.
Маълумотларга кўра, Наполеон ва император Евгений коллекциясидан тўққизта заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар ўғирланган. Ҳозирча етказилган зарар миқдори аниқланмаган, бироқ ички ишлар вазири Лоран Нуньес ўғирланган заргарлик буюмлари бебаҳо қийматга эга эканини таъкидлаган.
Париж марказий округи мэри Ариэль Вейль воқеадан ҳайратда эканлигини билдирди.
«Ушбу воқеа муқаррар равишда хавфсизликка оид саволларни келтириб чиқаради. Ҳозиргача бундай ўғриликлар фақат фильмларда содир бўлганди. Луврни ўғирлаш жуда осон бўлганига ишониш қийин», — дейди округ мэри.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳужум пайтида музей ичида ваҳима бошланган.
«Мен ташқарида эдим. Полиция пирамида атрофида югуриб, ён шиша эшиклардан киришга ҳаракат қилишди, лекин улар қулфланган эди.» Ичкарида ҳамма шошиб, ойнага уриб, чиқишга уринарди», — дейди гувоҳлардан бири.
«Le Parisien» нашрига кўра, коллекциядаги энг катта олмос, 1804 йилда Наполеоннинг тож кийиш маросимида тақилган қиличига ўрнатилган 140 каратли «Регент» ўғирланмаган. Бироқ, император Эвгенийнинг тожи дастлаб ўғирланган, аммо ўғрилар қочиб кетиш вақтида уни ташлаб юборишган. Синган тож музей ёнидан топилган. Париж прокуратураси томонидан «уюшган ўғирлик» ва «жиноий гуруҳ тузиш» моддалари бўйича иш қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг