Букмекерлик хизматларини реклама қилган блогерларга чора кўрилди

11:55 23 Июнь 2025 Жамият
143 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистонда фаолият юритувчи бир қанча блогерлар қимор хизматларини тарғиб қилганликлари учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, қўмита томонидан ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган реклама материалларининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги бўйича тизимли ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилмоқда.

Ўрганишлар натижасида бир неча юз минглаб кузатувчиларга эга бўлган айрим блогерлар ўзларига тегишли саҳифаларда ноқонуний тарзда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни, хусусан, букмекерлик хизматларини реклама қилгани аниқланди.

Хусусан, Шодиев Жасурбек Ғуломжон ўғли, Нормаматов Дадабек Баҳром ўғли, Раҳматов Шерхон Лутфулло ўғли, Ҳасанбоев Хожиакбар Зулхайдар ўғли «Melbet» букмекерлик компаниясининг товар белгисини ишлатгани, шунингдек, қимор ўйинларини тарғиб қилувчи саҳна кўринишлари асосида тайёрланган видеороликларни ўз саҳифаларига жойлаштирганлари маълум бўлган.

Рақобат қўмитаси мазкур ҳолатлар юзасидан белгиланган тартибда ушбу блогерларни маъмурий жавобгарликка тортди ҳамда уларнинг фаолиятига оид ҳужжатларни суд органларига юборди.

«Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида«ги Қонунига кўра, мамлакат ҳудудида қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни реклама қилиш тақиқланади. Бундай фаолиятни реклама қилиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?