Бухородаги янги қурилаётган уйларнинг бирида портлаш рўй берди

18:38 04 Февраль 2021 Жамият
1640 0

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, 4 февраль куни Бухоро шаҳри Ислом Каримов кўчасида янги қурилаётган 8 қаватли турар жой биносининг 3 қаватида газ портлаши содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, газ портлаши оқибатида 3 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Вафот этганлар тўғрисида ҳозирча хабар бўлмаган.

Ҳозирда портлаш жойида ФВВ ҳудудий бошқармаси қутқарувчилари ишламоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?