Бухорода 3,9 миллиард сўмлик электрни ким ва қандай талон-тарож қилгани маълум бўлди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Бухоро туман бўлими «Ўзэнергоинспекция» ҳудудий бошқармаси ва туман ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида электр энергиясига ноқонуний йўллар билан уланган фермер хўжаликларини аниқлади.
Маълум бўлишича, Бухоро туманида бир нечта фермер хўжаликлари 3,9 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Қайд этилишича, «Б.» МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи фермер хўжаликлари масъул шахслари қуввати 55 кВт бўлган сув насосини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан яширинча улаб олган ва давлат ҳамда жамият манфаатига катта миқдордаги зарар етказган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Тошкентда адвокат 100 минг, собиқ прокурор 30 минг доллар пора билан қўлга тушганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг