Бухоро туманида тиббиёт бирлашмаси учун замонавий бинолар қад ростламоқда

Фото: Халқ сўзи
Бухоро туман маркази Галаосиё шаҳрида фаолият кўрсатаётган тиббиёт бирлашмаси бино – иншоотлари ҳар жиҳатдан эскириб, шу кун талабларига жавоб бермай қолганди. Бу эса тамоман янги лойиҳага қўл уришни тақоза этди.
Салкам икки гектар майдонда барпо қилинаётган бинолар икки, уч ва тўрт қаватли бўлиб, ушбу йирик ижтимоий лойиҳага инвестиция дастурига мувофиқ, 4,8 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилган. Бу ерда туғруқ комплекси, терапия, жарроҳлик бўлимлари, болалар шифохонаси, юқумли касалликлар бўлими, шунингдек, тез тиббий ёрдам станцияси учун иншоотлар қад ростлади. Объектлар босқичма босқич қуриб битказилмоқда.
Яқинда туман тиббиёт бирлашмасининг қўш қаватли юқумли касалликлар бўлими ҳамда тез тиббий ёрдам станцияси бинолари тантанали тарзда фойдаланишга топширилди. Бўлим тиббий хизмат сифатини ошириш имконини берадиган илғор ускуналар билан, станция эса махсус жиҳозланган автотранспорт воситалари билан таъминланган. Шифокорларнинг самарали меҳнат қилишлари, беморларнинг тезроқ соғайиб оилалари бағрига қайтишлари учун зарур шарт – шароитлар яратилган.
Бу лойиҳани амалга оширишда вилоятдаги “47-сон хўжаликлараро кўчма механизациялашган колонна” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари жонбозлик кўрсатишмоқда.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг