Бугунги кунда ош “курси” қанча?
Статистика агентлиги ноябрь ҳолатига кўра энг қиммат ва энг арзон палов индексини маълум қилди.
Бунда энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, 1 порцияси 34 500 сўм бўлган. Энг арзон ош эса Наманган вилоятида – 1 порцияси 22 200 сўмдан сотилган.
Бошқа ҳудудларда 1 порция ошнинг ўртача нархи қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикаси – 25 700 сўм;
Андижон вилояти – 30 200 сўм;
Бухоро вилояти – 33 700 сўм;
Жиззах вилояти –28 800 сўм;
Қашқадарё вилояти – 30 700 сўм;
Навоий вилояти – 26 800 сўм;
Самарқанд вилояти – 30 500 сўм;
Сурхондарё вилояти – 28 600 сўм;
Сирдарё вилояти – 25 700 сўм;
Тошкент вилояти – 27 300 сўм;
Фарғона вилояти – 26 600 сўм;
Хоразм вилояти – 30 000 сўм.
Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.
Палов нархларини рўйхатга олиш учун умумий овқатланиш муассасалари танлови ҳар йили январь ойида янгиланади. Нархлар ўзгаришини объектив баҳолаш мақсадида янги кузатилган объектнинг ўтган давр учун нарх даражаси ҳам қайд этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг