Бугунги ҳаракат — эртанги барокат

16:33 02 Ноябрь 2023 Жамият
179 0

Фото: “Халқ сўзи”

Шу кунларда Андижон вилоятида тўқсонбости усулидаги қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ишлари авж паллага кирди.

— Вилоят республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан салқин бўлсада, қишлоқ хўжалиги экинлари учун қулай манзил ҳисобланади, –дейди Балиқчи туманидаги “Туморлик Алижон унумли даласи” фермер хўжалиги иш юритувчиси Сайдулло Аҳмедов. –Шу боис йил давомида тўрт мартагача ҳосил олиш мумкин. Айни пайтда хўжалигимизга қарашли 110 гектар майдонда турп ва шолғом парваришлаяпмиз. 3 минг 300 туп олма кўчатлари оралиғига эса исмалоқ, кашнич, укроп, сабзи экилган. Эндиликда тўқсонбости усулидаги экинларни экиш орқали ҳамюртларимизнинг эртаги сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондиришни мақсад қилиб олганмиз.

Бу йил вилоят бўйича 6 минг 51 гектар майдонга тўқсонбости усулидаги экинларни экиш режалаштирилган бўлиб, бугунга қадар 1 минг 557 гектар майдонга сабзи, пиёз, ош лавлаги, кашнич, петрушка, сельдерей салат барги каби сабзавотлар уруғи қадалди.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер