Бугунга қадар 530 минг нафардан ортиқ ўқувчи 1-синфга қабул қилинди
Фото: Иллюстратив фото
2022-2023 ўқув йили учун 1-синфга қабул жараёнлари давом этмоқда. Аввал хабар берганимиздек, янги ўқув йилида республика умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига 700 мингдан ортиқ болаларни қабул қилиш режалаштирилган. Бугунги кунга қадар 530 минг нафардан ортиқ ўқувчи 1-синфга қабул қилинди.
Ота-оналарга қулайлик яратиш ва қабул жараёнларини тартибли ташкил этиш мақсадида 1-синфга қабул 2 босқичда, яъни 31 июлга қадар маҳаллий ҳокимлик қарорлари билан бириктирилган микроҳудуд доирасида, 1 августдан сўнг эса микроҳудуддан ташқари ҳудудлар бўйича амалга оширилиши белгиланган.
Мактабга қабул Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказидаги жами 25 та шаҳар ва туманлардаги 816 та умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари ЭЛEКТРОН ШАКЛДА (my.maktab.uz) қолган ҳудудларда эса белгиланган тартибда АНЪАНАВИЙ ШАКЛДА, яъни бевосита мактабда амалга оширилмоқда.
1-синфга қабул жараёни билан боғлиқ ота-оналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун Халқ таълими вазирлигида Call-марказ ташкил этилган ва унга шу кунга қадар 7 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатлар мутахассислар томонидан ўрганилиб, қисқа муддатларда ҳал этилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг