Бугундан тиббиёт техникумларига кириш тест синовлари бошланди

13:01 26 Сентябр 2023 Жамият
406 0

Бугун юртимизда коллеж ва техникумлар учун кириш синовларига старт берилди. Имтиҳонлар 26-29 сентябрь кунлари икки сменада:
1-смена 08:00 дан 11:00 гача,
2-смена 15:00 дан 18:00 гача ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги 72 та Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида:

— Тиббий профилактика иши;
— Тиббий-ижтимоий иш;
— Патронаж ҳамширалиги йўналишлари —
2 йиллик ўқув дастури асосида;

— Ҳамширалик иши;
— Фельдшерлик иши;
— Функционал диагностика ва лаборатория иши;
— Стоматология;
— Фармацевтика йўналишлари —
3 йиллик ўқув дастури асосида таълим берилади.

Номзодлар рухсатномани my.uzbmb.uz сайтидан юклаб олишлари мумкин.

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатнома билан келиши керак.

Тест синови натижалари имтиҳон ўтказилган куннинг эртасига, якуний танлов натижалари эса 3 октябрь куни эълон қилиниши режалаштирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?