Бугун Қорақалпоғистон ёшлари учун хорижий ва нодавлат ОТМларига 200 та мақсадли квота учун рўйхатдан ўтишнинг охирги куни

17:16 06 Октябр 2025 Жамият
262 0

Қорақалпоғистон ёшлари учун хорижий ва нодавлат ОТМларига 200 та мақсадли квота учун рўйхатдан ўтиш бугун якунланади. Бу ҳақида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.

Маълумки, Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ва умумий ўрта, ўрта махсус ёки касбий таълим муассасаларини тамомлаган ёшларга республикада фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига давлат гранти асосида қўшимча 200 та мақсадли қабул параметрлари ажратилган эди.

Бугун, 6 октябрь куни ушбу квота учун рўйхатдан ўтиш ва тўловни амалга оширишнинг охирги куни.

Маълумот учун, рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун тест синовлари талабгорлар сонидан келиб чиққан ҳолда 2025 йил 12 октябрга қадар ўтказилиши белгиланган.

Танлов натижалари 2025 йил 17 октябрга қадар «my.uzbmb.uz» сайтида эълон қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?