Бугун Президент Наманганга боради
Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Икки кунлик сафар дастуридан саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва ижтимоий соҳада ишга туширилган янги объектлар билан танишиш ҳамда вилоятни комплекс ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказиш ўрин олган.
Шунингдек, давлат раҳбари «Камбағалликдан фаровонлик сари» III халқаро форумининг очилиш маросимида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюриб, ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилди.
Тадбирда Президент таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳига давлат мукофотларини тантанали топширди ҳамда таълим сифатини ошириш, ўқитувчи ва мураббийларни янада қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилди.
Ташриф доирасида туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам яқиндан танишилди. Хусусан, давлат раҳбари «Чимён» халқаро умуммавсумий курорти имкониятлари билан танишди. Шунингдек, Бўстонлиқ туманининг Чимён маҳалласида барпо этилаётган агросаноат боғини бориб кўрди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг