Бугун Африка Миллатлар кубоги мусобақаси старт олади

16:54 21 Декабрь 2025 Спорт
326 0

Бугун, 21 декабрь куни Марокаш мамлакатида 2025-йилги Африка Миллатлар кубоги мусобақаси старт олади. ФИФАнинг амалдаги қонунчилигига кўра, гарчи мусобақа ФИФА кунлари доирасида ўтмаётган бўлса ҳам, клублар футболчиларини терма жамоа ихтиёрига қўйиб юборишлари керак.

Хўш, ушбу мусобақада иштирок этиш учун қайси футболчилар АПЛ ва Ла Лига клубларини ташлаб келишади? Ушбу мусобақа қайси клубларнинг зарарига ишлайди. Бугун шуни кўриб чиқамиз.

Аввало, Африка Миллатлар кубоги мусобақасида қатнашиш учун терма жамоа ихтиёрига Премьер лига ва Ла Лига чемпионати клубларидан келган футболчиларга назар ташлаймиз.

Англия Премьер лигасидан жалб этилган футболчилар:

Ноа Садики — «Сандерланд»

Чемсдин Талби — «Сандерланд»

Хабиб Диарра — «Сандерланд»

Бертран Траоре — «Сандерланд»

Рейнилдо Мандава — «Сандерланд»

Нуссаир Мазрауи — «Манчестер Юнайтед»

Брайан Мбеумо — «Манчестер Юнайтед»

Амад Диалло — «Манчестер Юнайтед»

Самуэл Чуквуэзе — «Фулхэм»

Алекс Ивоби — «Фулхэм»

Калвин Бэсси — «Фулхэм»

Лайл Фостер — «Бёрнли»

Ханнибал Межбри — «Бёрнли»

Аксель Туанзебе — «Бёрнли»

Раян Нури — «Манчестер Сити»

Омар Мармуш — «Манчестер Сити»

Идрисса Гейе — «Эвертон»

Илиман Ндиайе — «Эвертон»

Таванда Чирева — «Вулверхэмптон»

Эммануэль Агбаду — «Вулверхэмптон»

Вилли Боли — «Ноттингем Форест»

Иброҳим Сангаре — «Ноттингем Форест»

Муҳаммад Салоҳ — «Ливерпуль»

Аарон Ван-Биссака — «Вест Хэм»

Папе Матар Сарр — «Тоттенхэм»

Данго Уаттара — «Брентфорд»

Исмаила Сарр — «Кристал Пэлас»

Карлос Балеба — «Брайтон»

Ла Лига клубларидан жалб этилган футболчилар:

Суфьян Амрабат — «Бетис»

Абде Эззалзули — «Бетис»

Седрик Бакамбу — «Бетис»

Акор Адамс — «Севилья»

Чидера Эжукэ — «Севилья»

Ильяс Ахомач — «Вильярреал»

Папе Гейе — «Вильярреал»

Ранди Нтека — «Райо Валлекано»

Исмоил Пате — «Райо Валлекано»

Давид Карму — «Реал Овьедо»

Аззедин Унаҳи — «Жирона»

Омар Маскарелл — «Мальорка»

Чарльз Пиккел — «Эспаньол»

Браҳим Диас — «Реал Мадрид»

Флавиен Бойомо — «Осасуна»

Карл Этта — «Леванте»

Кўриб турганингиздек, АПЛда бу мусобақадан энг кўп жабр чекадиган клуб «Сандерланд» бўлади. Ушбу клубнинг 5 нафар футболчиси Миллатлар кубоги учун жамоани тарк этишган. Уларнинг 4 таси асосий таркиб вакиллари ҳисобланар эди.

«Сандерланд»ни яқин кунларда «Лидс Юнайтед», «Манчестер Сити», «Тоттенхэм», «Брентфорд» каби клубларга қарши ўйинлар кутиб турибди. «Сандерланд» айни вақтда 27 очко жамғарган ҳолда АПЛ жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Бу, албатта, жуда яхши натижа ҳисобланади. Аммо «Боксинг дей»дан кейинги ҳолат қандай бўлади — буниси номаълум.

«Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳам жиддий муаммо билан юзма-юз келмоқда. Жамоани тарк этаётган 3 та футболчининг барчаси асосий таркиб вакиллари ҳисобланарди. «Қизил иблислар»ни шу кунларда «Ньюкасл» ва «Астон Вилла» жамоаларига қарши ўйинлар кутиб турганини инобатга олсак, муаммонинг масштаби янада кенгаяди.

Шунингдек, «Фулхэм» ва «Бёрнли» жамоаларидан ҳам 3 тадан футболчи терма жамоа ихтиёрига кетмоқда. Бу ушбу жамоаларда ҳам муайян муаммолар келтириб чиқаради.

Ла Лига клублари ҳақида гап борса, Миллатлар кубогидан асосий жабрдийда жамоа «Бетис» эканини кўриш мумкин. Ушбу жамоадан мусобақага 3 нафар футболчи йўл олмоқда. Мазкур футболчилар жамоа ўйинида алоҳида роль ўйнаши кўпчиликка маълум. Шунингдек, «Вильярреал» ва «Севилья» жамоаларини 2 нафардан футболчи тарк этади.

Хуллас, АПЛ ва Ла Лига клубларида Африка Миллатлар кубоги олдидан мана шундай ҳолат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер