Будапешт “Катта дубулға” турнирида курашадиган дзюдочиларимиз таркиби маълум
Жорий йил 8 — 10 июль кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи яна бир нуфузли турнир бўлиб ўтади. Унда бутун дунёдан ташриф буюрадиган 66 мамлакат орасида ҳамюртларимиз ҳам медаллар учун кураш олиб боришади.
Қайд этиш жоиз, Ислом бирдамлиги ўйинларига тайёрланаётган асосий таркибимиз куни кеча Грузияда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Мураббийлар штаби Будапешт турнирига иккинчи таркиб вакилларини жалб этган. Шундай бўлса ҳам улар орасида Ҳикматиллоҳ Тўраев, Шаҳрам Аҳадов каби номларни учратиш мумкин. Тўлиқ таркиб:
-60 кг: Мирзоҳид Маҳамаджонов
-66 кг: Раҳимжон Субхонов
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев
-81 кг: Мусо Собиров
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров
-70 кг: Нодира Йўлдошева.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада жаҳон рейтинги қатори Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун ҳам қимматли рейтинг очколари ўйналади. Жамоамиз эртага Будапешт шаҳрига йўл олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг