Бу йил кимлар “Оскар” олди?

14:18 25 Февраль 2019 Маданият
1694 0

Бу йилги “Оскар” мукофотини топшириш маросимида “Яшил китоб” картинаси энг яхши фильм ва энг ўзига хос сценарий йўналишларида ғолиб деб топилди. Ушб картинада пианиночи Дон Ширли ролини ўйнаган актёр Махершал Али “Иккинчи пландаги энг яхши эркак роли”да тенгсиз деб топилди. Бу ҳақда киномукофот сайтида хабар берилди.

Мексикалик Альфонсо Куаро “Оскар” тарихида илк бор бир вақтнинг ўзида энг яхши режиссёр ва энг яхши оператор деб, унинг “Рома” асари эса хориж тилидаги энг яхши фильм деб топилди.

“Қора пантера” фантастик фильми эса энг яхши либос дизайни, оригинал саундтрек ва саҳналаштирувчи-рассом номинациялари эгасига айланди. Леди Гага эса Бредли Купернинг “Юлдузлар туғилди” фильмидаги Shallow қўшиғи учун “олтин болакай”ни қўлга киритди.

“Богемия халқ қўшиқлари” фильмида Фредди Меркьюри қаҳрамонини яратган Рами Малек энг яхши актёр, “Фаворитка”да роль ижро этган Оливия Колман эса энг яхши актриса деб топилди.

Маълумот учун, “Оскар” мукофоти Америка кинематография санъати ва илм-фани академияси томонидан 1940 йилдан буён тақдим этиб келинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?