“Бу ҳеч қачон амалга ошмайди” — Эрон олий раҳнамоси Трампнинг ультиматумига жавоб берди

17:37 26 Июнь 2025 Дунё
263 0

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Эроннинг таслим бўлишини хоҳлашини, аммо бу ҳеч қачон амалга ошмайди. Бу фикрларни Эрон Ислом Республикаси Олий раҳнамоси Али Хоманаий АҚШ етакчисининг ультиматумига жавобан айтди.

“АҚШ президенти ўз баёнотларидан бирида Эрон таслим бўлиши кераклигини айтди. Гап энди ядро дастури ҳақида эмас эди... Бу одам ҳақиқатни очиб берди ва АҚШ фақат Эроннинг таслим бўлиши билан қаноатланишини, бошқа ҳеч нарса йўқлигини очиқ айтди. Бу муҳим жиҳат! Эрон халқи билиши керакки, бу бизнинг халқимизга нисбатан ҳақорат эканини ва бу ҳеч қачон содир бўлмайди”, — дейди Али Хоманаий.

Унинг қайд этишича, Оқ уй раҳбарининг баёноти Вашингтоннинг Теҳронга нисбатан ҳақиқий ниятлари ҳақидаги ҳақиқатни очиб берди. Америкаликлар ҳар доим турли баҳоналар ўйлаб топишади, бироқ моҳият доим бир хил – бу “Эроннинг таслим бўлиши”.

Олий раҳнамо АҚШнинг аввалги президентлари “бундай ғояларни баланд овозда айтмаганлар, чунки бу қабул қилиб бўлмайдиган нарса” эканлигини таъкидлади.

Хоманаийнинг таъкидлашича, Эрон ядровий иншоотлари АҚШ зарбаларидан кейин ҳам ўз ҳолича қолган. Яъни АҚШ кўп нарсага эриша олмади ва Эронга қарши келажакдаги ҳар қандай тажовуз Вашингтон ва унинг иттифоқчилари учун қимматга тушади.

Олдинроқ, у агар Исроил сулҳни бузса, Эроннинг АҚШга жавоби тайёрлигини айтганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?