Бразилияда полициячи дарвозабонга қарата ўқ узди. Жароҳатланган футболчи шифохонага ётқизилган

Illustrativ
Бразилияда ўсмирлар ўртасидаги футбол ўйинида полиция ходими «Гремио Анаполис» клуби дарвозабони Рамон Соузага қарата резина ўқ узди. Ҳодиса «Гремио Анаполис» ва «Центро Оэсте» жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг содир юз берган. Баҳсда меҳмонлар 1:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Бразилиянинг «Globo» газетасининг ёзишича, ҳукумат расмийлари ушбу ҳолатга норозилик билдириб, тергов бошланганини билдириб ўтишган. Тарқалган видеода ўқ теккан Соуза оқсоқланиб кетаётганини кўришган. Унинг клуби «Гремио Анаполис» воқеани «ақл бовар қилмайдиган ва жиноят», деб баҳолади.
Шифокорлар дарвозабонга майдондаёқ биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Кейин у касалхонага олиб кетилган. Гояс штати полицияси, ўз навбатида, воқеа бўйича зудлик билан тергов бошланганини эълон қилди.
Ҳозирча футболчига нима сабабдан ўқ узилгани номаълум. Айтилишича, учрашувдан сўнг футболчилар жанжалини тарқатиш учун полиция аралашуви талаб этилган.
Аввалроқ, «Copa America» финалида кимлар ўйнаши маълум бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг