ЖЧ-2018. Бразилия сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги учрашувларидан биринчи якунига етди. Унда Бразилия терма жамоаси Коста-Рикага қарши майдонга тушиб, ажойиб ғалабани қўлга киритди.
Учрашувнинг 90-дақиқаси мобайнида ҳисоб очилмаганди. Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда бразиллар уйғонишди. Аввалига Коутиньо, кейин Неймар томонидан киритилган голлар жамоага муҳим бўлган уч очкони келтирди.
Ушбу ғалабадан кейин Бразилия ҳисобидаги очколар сони 4тага етди. Коста-Рика эса 0 очко билан муддатидан олдин мусобақани якунлади.
ЖЧ-2018
E гуруҳи. 2-тур
Бразилия – Коста-Рика 2:0 (0:0)
Голлар: Коутиньо (90+1), Неймар (90+7).
Бразилия: Алиссон, Фагнер, Тиаго Силва, Миранда, Марсело, Паулиньо (Фирмино, 68), Каземиро, Коутиньо, Виллиан (Дуглас Коста, 46), Габриэл Жезус (Фернандиньо, 90+3), Неймар.
Коста-Рика: Навас, Акоста, Гонсалес, Дуарте, Гамбоа (Кальво, 75), Борхес, Гусман (Техеда, 83), Овьедо, Венегас, Руис, Уренья (Боланьос, 54).
Огоҳлантиришлар: Неймар (81), Коутиньо (81), Акоста (84).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг